«ЁВУЗ ЖИН» ЧАНГАЛИДА ЯШАГАН ҚИЗ… (ёхуд индонезиялик 28 ёшли қиз 15 йил давомида маҳаллий шаман томонидан қулликда сақланди…

0

 

Индонезия полициячилари яқиндагина исми-шарифи маълум қилинмаган бу қизни Сулавеси оролидаги ғорларнинг биридан топишди. У 15 йил давомида қулликда яшабди…

Қиз айтдики, 13 ёшида уни қариндошлари ҳозир 83 ёшни қаршилаган шаманникига даволатиш учун олиб келишганди. Қиз кутилмаганда йўқолиб қолди. Шаман эса қариндошларга қизча Жакартига иш қидириб кетганини айтган. Қариндошлар излашган-излашган, топа олмагач, бедарак йўқолганга йўйиб қўя қолишган. Аслида қиз шаман тарафидан ўғирланиб, худди турмани эслатувчи ғорга қамаб қўйилганди. Шаман унинг руҳиятига чуқур таъсир этган ҳолда ичига ёвуз жинлар кириб олганини, уларни ҳайдаш учун жуда узоқ вақт кераклигини, у пайтга қадар ҳеч кимнинг кўзига кўринмасликни тайинлади. Қиз ишонди. Шаман эса кечқурунлари уни уйига олиб келтирар, қиз билан жинсий муносабатга киришар, қаршилик кўрсатса, шафқатсизларча калтаклар, эрта тонгда яна ғорга олиб бориб қамарди.

Хайриятки, 15 йиллик қулликдан сўнг яқинда қиз озодлик юзини кўрди. Шаман қария устидан жиноий иш қўзғатилди. Маҳаллий қонунларга кўра, агар айби исботланса, шаман 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин экан.

BBC News