2050 ЙИЛГА БОРИБ ЕР ЮЗИДА ОЗИҚ- ОВҚАТ ЕТИШМОВЧИЛИГИ ЮЗАГА КЕЛИШИ МУМКИН…

0

 

Дунё мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, ер юзи аҳолиси яқин келажакда егуликдан қийналиб қолмаслиги учун қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшимча бир миллиард гектарга яқин майдон зарур бўлади. Лекин сайёрамизда бунча ер майдони йўқ. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги учун қуруқликдаги жами ер майдонларининг 38 фоизи ажратилган. Қолганлари шаҳарлар, қўриқхоналар ёки бошқа ҳудудлардан иборат. Бўшлари ҳам истеъмолга яроқсиз ҳолатда дея ҳисобланган.

Ер юзи аҳолиси кундан-кунга ўсиб бораётганини ҳисобга олсак, озиқ-овқат маҳсулотлари янада кўпроқ кераклиги дарров сезилади албатта. Шу нарсани Бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти мутахассислари ҳисоблаб чиқишди. Бунга кўра, 2050 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотлари ҳозиргига нисбатан 70 фоиз кўпроқ ишлаб чиқарилмаса, жуда танг аҳволга тушиб қолишимиз мумкин экан.

runews24. ru