267 та хонадонлардаги аҳоли ҳолидан хабар олинди

0

2018 йилнинг 8-9 август кунлари  Сўх тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ҳамкорликда Сўх тумани таркибига киритилган “Чўнғра” МФЙда яшовчи 1434 нафар яъни, 267 та хонадонлардаги аҳоли ҳолидан хабар олинди.

Шунингдек, ушбу қишлоқ ҳудудидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка, ёлғиз, кекса, ногирон ва эҳтиёжманд фуқароларни маънавий-моддий жиҳатдан кўмак бериш мақсадида моддий ёрдам кўрсатиди. Аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида  “Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” мавзусида маърифий-маданий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида Cух тумани хокимлиги томонидан бир бош қорамол сўйилиб, гўшти аҳолига беғараз тарқатиб берилди.

Ш.Валиев

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: