Apple паспорт ўрнига «iPhone»дан фойдаланишни таклиф қилди

0

Apple корпорацияси паспортлар ўрнига компания смартфонларидан фойдаланишни таклиф қилди. Ушбу таклиф билан Apple АҚШнинг патентлар ва товар белгилари бошқармасига мурожаат қилди, деб ёзмоқда Daryo нашри.

Компаниянинг маълум қилишича, шахсни танишнинг радиочастотали технологияси ўрнатилган iPhone’лар қоғоз ҳужжатларнинг ўрнини босиши мумкин. iPhone ўз эгасининг шифрланган маълумотларини уларни талаб қилган давлат органларига юборади. Touch ID и Face ID биометрик технологиялари узатилаётган маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Корпорация вакилларининг айтишича, бу концепцияни татбиқ қилиш мумкин бўлган соҳалар жуда кўп. Хусусан, аэропортларда паспорт назоратини олиб бориш ёки ишга қабул қилишда ҳужжатларни тақдим қилишда Apple концепциясидан фойдаланиш мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: