БОЛАХЎРЛАР.. (ёки Американинг Мичиган штатида яшовчи ота-она 10 ойлик чақалоғини очлик ва сувсизликдан ўлдирди…)

0

 

Мичиганнинг Сидар-Спрингс шаҳрида яшовчи 27 ёшли Сет Уэлч ҳамда Татьяна Фузарилар худо билади, қайси динга берилган, аммо 10 ойлик қизалоғи Мэрининг очлик ва сувсизликдан ўлишига тик қараб тура олишди. Эмишки, уларнинг дини врач чақиришни ёқламасмиш. Шу сабабли чақалоқнинг жон беришини кузатиш билан чекланишибди.

Қизча жон таслим қилгандан кейингина Уэлч врачларга хабар берди. Экспертиза қизалоқ ҳақиқатан очлик, сувсизликдан, аниқроғи, қасддан ўлдирилганини тасдиқлади.

Дастлабки тергов жараёнида эр ҳам, хотин ҳам бир хил гапга ёпишиб олишди.

— Бизнинг яна 2 ва 4 яшар фарзандимиз бор, — дейишди улар. — Улар ҳам туғилгандан бери эмланмаган, поликлиника рўйхатига қўйилмаган. Бизнинг дин каттами-кичикми, рўза тутишини тақозо этади. Мэрига келсак, динимизда ожизларни албатта ўлдириб юбориш шарт деб қўйилган. Биз динимиз талабини бажардик холос.

Даҳшатлиси, Татьяна бешинчи фарзандига ҳомиладор экан. Астағфирилло, наҳотки, бунисини ҳам очликдан ўлдирса?..

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Прокурорларнинг таъкидлашича, бу жиноят учун шафқатсиз эр-хотин бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилади. Бундан ташқари, муддатидан олдин озодликка чиқиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилади.

usa. one