Бу қизнинг Ёқуб Аҳмедовга қандай алоқаси бор?

0

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг кенжа қизи Ситора Аҳмедова 1992 йил 17 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. У 2 ёшидан «Томоша» болалар рақс дастасига, сўнг 7 ёшидан Юнусобод туманидаги 13-сонли мусиқа мактабининг скрипка ва фортепьяно бўлимида ўқий бошлайди. Мактабни битиргач, Ситора Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга киради.

Ҳозирги кунга қадар унинг йигирмадан ортиқ қўшиқлари мухлислар эътиборига тақдим этилган. Фақат хонандалик билан чекланиб қолмасдан, Ситора кўплаб фильмларда ҳам рол ижро этган. Ҳозирда хонанда ва актриса Ситора Аҳмедова ижодий изланишлар билан банд.