«Доғи бор келин келин эмасми?!»

1

— Салом, сирдошим! Ёшим ўттиз иккига чиқди, аммо ҳали ҳам бир оиланинг бошини тутмадим. Кўп йиллар институтга кириш учун ҳаракат қилдим. Омадим кулмадими, йиқила-йиқила курашишдан ҳам чарчадим. Ҳаммасига қўл силтаб, бир неча йиллар хорижга ишлаш учун кетдим. Бу вақтда онам икки укамни ҳам уйли-жойли қилиб, ҳатто набиралар кўришга улгурибди. Чет элдан қайтгач, ҳамма қариндошларнинг фикри-ёди мени уйлантириш бўлиб қолди. Ҳаётимни мустақил қуриш учун ўзимга имкон беришларини сўрадим. Кишининг ёши улғайгани сари жуфти ҳалол танлашда инжиқлашиб бораверар экан. Пешонамдан ўргилай, тақдирнинг менга атаб қўйган бир неъмати бор экан. Ҳаётнинг оқу қорасини танийдиган фаросатли бир қиз билан танишдим, иккимиз ҳам бир-биримизга маъқул келдик. Аммо бир лекини бор экан! Онам қизнинг қўлларидаги оқ доғларни кўриб, турмушимизга қаршилик қилди. «Бу касаллик насл суради, набираларимга ҳам ўтса, бир умр куйиб яшайманми?» деб қатъий туриб олган.

Аллоҳ бандаларини турли дард бериб синайди. У синаган инсонни яна синашимиз адолатдан бўлмас. Унинг ақли, одоби олдида камчиликлари менга кўринмаётгандир, эҳтимол! Онамни кўндиролмай ҳайронман, бир маъсуманинг кўнглини вайрон қилишга виждоним йўл қўймайди. Маслаҳат беринг, азизлар, келажагимни фақат шу қиз билан кўряпман…

…28-88 абоненти

1 ТА ФИКР

  1. Она ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Онангизни айтганини қилинг, кейин афсусланмайсиз.

Comments are closed.