Нонушта учун творогли пишириқлар

0

Эрталаб тонгни яхши кайфият билан бошлаш учун творог билан пишириладиган, жуда хушбўй пишириқлардан пишириб кўринг.Творог қўшиб пишириладиган бундай пишириқлар кўпчиликка болалигидан таниш бўлиб, у баъзиларнинг севимли пишириқларидан бири бўлса ажаб эмас.

Қуйидаги масаллиқлардан тахминан 20 дона пишириқ (сочник)лар ҳосил бўлади.

Тайёрланиладиган пишириққа тахминан 19 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

 

Бироз юмшган сариёғни тухум, шакар ва туз билан яхшилаб кўпиртириб олинг.

 

Қабартма билан унни элаб оламиз ва сал-сал аралаштириб оламиз.

 

Хамирни айлана шаклга келтириб, 20 дақиқага совутгичга олиб қўямиз.унинг учун барча масаллиқларни бирлаштириб, яхшилаб аралаштириб оламиз.

 

Бироз совиган хамирни ун сепилган юза устида 5 мм қалинликда ёйиб оламиз.

 

Айланаси 10 см ли пиёла ёки қолипча ёрдамида хамирдан шакллар кесиб чиқамиз.

Четидан чиққан ортиқча хамирларни тугагунига қадар бошқатдан ёйиб, яна айлана шакллар кесиб чиқамиз.

Хамирчаларнинг ўртасига 1 чой қошиқдан асос солиб чиқамиз ва бир четини иккинчи чеккасига сал еткизмасдан устига букиб чиқамиз.

Четки қисмларини бирлаштириб чиройли сочниклар тугиб оламиз.

Сочникларни пергамент қоғоз тўшалган патнисга териб, устига тухум сариғини суртиб чиқамиз ва 180 C даражада 20 дақиқа давомида пишириб оламиз.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here