Нурмагомедов – UFC президентига: Трампга айт, отамга виза берсин

0

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC президенти Дэна Уайнтнинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувига ўз муносабатини билдирди.

«Дэна, илтимос, Трампдан отамга виза бериши ҳақида сўра», – деб ёзган Нурмагомедов ўз инстаграмида.

@danawhite please ask Donald Trump give my father a visa. #ufc229

A post shared by Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov) on

Жангчининг отаси Абдуманноп Нурмагомедов узоқ вақтдан бери мамлакатга кириш ҳуқуқини ололмаяпти. Нурмагомедов отасининг визаси номаълум сабабларга кўра 2016 йилда бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC жангчиси Макгрегор билан баҳс олдидан Нурмагомедов қўрқаётганини айтганди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here