O‘zLiDeP ташаббуси туфайли навоийлик 200 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди!

1

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзуида Ёшлар форуми ўтказилди.
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Навоий вилоят ҳокими Кобул Турсунов иштирок этган ёшлар форумининг ўзига хос жиҳати шундаки, у уч босқичда ташкил этилди. Биринчи босқичда “Ёшлар бандлигини таъминлаш – энг муҳим вазифамиз” мавзусида навқирон авлод вакиллари билан очиқ мулоқот уюштирилди. Унда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди, уларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Форумнинг иккинчи босқичида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзуида тақдимот тадбири бўлиб ўтди. Унда Дастур доирасида ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Форум натижасида 200 нафарга яқин ёшлар ишли бўлди.
Эътиборли томони, O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган навоийлик Тўлқин Жумаев ўз лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиши учун вилоят ҳокими томонидан 10 миллион сўмлик мукофот пули билан тақдирланди.
Форум якунида бир гуруҳ санъаткорлар ижросида гала-концерт намойиш этилди.

 

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

1 ТА ФИКР

  1. Куп иш килинибди, койил. Яна канча ишсиз ешлар бор бу вилоятда?

Comments are closed.