Озодбек Назарбеков Пушкин асос солган газета раҳбари билан учрашди

0

Кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Россия Федерациясининг “Литературная газета” бош муҳаррири Алексей Шавлов билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, “Литературная газета” 1830 йилдан буён 500 000 ададда чоп этиб келинади. Унинг асосчиси эса рус халқининг атоқли шоири А.С.Пушкин ҳисобланади. Учрашувда икки давлатда маданият ва санъат соҳасини кенг ёритиш, ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш каби таклифлар илгари сурилди.

Манба: Xs.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here