Пойтахт имом-хатиблари савоб ишга бел боғлашди

0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси топшириғи билан Тошкент шаҳридаги барча масжидларнинг имом-хатиб ва имом ноиблари 7-9 август кунлари пойтахтнинг уч тумани – Сирғали, Миробод ва Чилонзор туманларидаги барча маҳаллаларда хонадонларга ташриф буюриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўргандилар.

9 август куни Олмазор туманидаги “Сирож солиҳ” жомеъ масжиди имом хатиби Ҳасанжон Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирғали тумани “Дарё бўйи” маҳалласи аҳолисининг яшаш шароити билан танишдилар.

Тадбир давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб, “Вақф” хайрия жамоат фонди билан биргаликда маҳалладаги ёрдамга муҳтож оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг уйини таъмирлаб берадиган бўлди.

 

uza.uz