Қозоғистонда ўзбекистонлик фирибгарлар фирибгари қўлга олинди… (тергов манфаатлари ҳисобга олиниб исми-шарифи сир тутилган)

0

 

У Ғарбий Қозоғистонда ўзининг чиркин ишларини бошлаган ва давом эттирган. Ўзбекистонлик фирибгар гўё тадбиркор ниқобини кийиб, ўзини Уральскдаги катта ташкилот директори дея таништирган-у, аҳолига ўз хизматларини таклиф этган. Лекин хизмат кўрсатиш пулини олдиндан қуртдек санаб олган. Кейин эса изсиз ғойиб бўлаверган. Шу йўсинда бир йил мобайнида фирибгарлик ишларини давом эттирган. Натижа шундай бўлдики, алданган одамлар полицияга мурожаат эта бошлашди. Суриштирувр орқали шу нарса маълум бўлдики, фирибгар жами 40 кишиниг алдаб пулини олган экан.

— Қозоғистонни тарк этиш ниятида Петропавловскга келганда, фирибгар қўлга олинди, — дейилади тергов материалларида. — Унга нисбатан бир вақтнинг ўзида 35 та жиноий иш очилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Интерфакс