Стокгольмдаги теракт бўйича қамалган Раҳмат Оқиловга турмада бир маҳбус ҳужум қилди

0

Стокгольмдаги теракт ҳақидаги иш бўйича умрбоқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловга турмада маҳбуслардан бири ҳужум қилди, деб ёзади Sputnik.

Ҳодиса ўтган ҳафтанинг пайшанба куни (2 август) хавфсизлик даражаси юқори бўлган Кумла қамоқхонасида, Оқилов турманинг бўлимларидан бирига олиб келган вақтда юз берди. Унга ноқонуний қурол сақлаганлик ва ишлатганлик учун тўрт йилга қамалган 24 ёшли маҳбус ҳужум қилди. У Оқиловнинг камерасига кириб, эшикни ичкаридан ёпиб олган.

Шундан кейин камерадан дод-фарёд ва зарба товушлари эшитилган, соқчилар Оқиловнинг полда ётган ҳолда маҳбусдан зарбалар еяётганини кўрган. Ҳодиса юзасидан текширув бошланди. Ҳужум қилган шахс изоляция бўлинмасига жойлаштирилди.

2017 йилнинг 7 апрель куни Оқилов олиб қочилган юк машинасида Стокгольм марказида жойлашган Дроттнинггатан кўчасидаги пиёдалар йўлаги орқали 550 метр масофани босиб ўтган ва 5 кишининг умрига зомин бўлган.

Жорий йилнинг 7 июнь санасида Швеция суди уни террорчиликда, беш кишини ўлдиришда ва 119 эпизодда қотиллик содир этиш борасида айбдор деб топилди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here