Тожикистонлик 64 ёшли онахон кунига ёпадиган нонларнинг ҳар бири 10 килодан вазнга эга…

0

 

Тожикистоннинг Рашт туманида яшовчи 64 ёшли Тиловат Раҳматуллаева ҳар куни диаметри 1 метр, вазни 10 килоданга тенг нонларни дастурхонга тортади. Уни мамлакатнинг ярим аҳолиси жуда яхши танийди ва ёпган нонларини бажонидил сотиб олади. Агар тўйлар, тантанали маросимларга чақиришса, Тиловат опа кунига ўн килолик нонларнинг 20 таданини ёпаркан.

— Мен 8 ёшимда тандирда нон ёпишни бошлаганман, — дейди Тиловат опа. — Тўғри, у вақтларда кичик, оддий нонлар ёпганман. Ҳозир эса мен ёпган нонларнинг бир донасига 12 кишидан кўпроқ одам бемалол тўяди…

Душанбеда ҳам Тиловат опанинг нонларини жуда севишаркан. Пойтахтга фақат миллий байрамлардагина чорлашади ва нон ёпиб беришини сўрашади.

«Азия Плюс» нашри

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here