Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси болалар ва ота-оналарни «Momo» ўйинидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда…

0

 

Маълумки, «Momo» ўйини ёш болаларни ўз жонига қасд қилиш сари етаклайди. Бундай фожиалар ҳозирнинг ўзида Аргентинада кузатилган. Ўйин ташкилотчилари интернет тизимининг турли тармоқларидан ўсмирларни топиб, улар билан мулоқотга кириша бошлайди. Кейин уларга қўрқинчли суратларни юборишади. Бу суратлар одамга одам тарафидан жисмоний босим ўтказиш, қийнаш ва шу каби мавзуларда бўлади. Кейин эса ўсмирни турли буйруқларни адо этишга ундашади.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси барчани ҳушёрликка чақириб, агар контактлар орасида «Momo» пайдо бўлса, уни дарҳол блоклашни маслаҳат беради.

Эслатиб ўтамиз, бу ўйин «WhatsApp» мессенжери орқали тарқатилади.

upl. uz