ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ!!!

0

 

1. Одамга жилмайиш учун 17 та, қовоқ уйиш учун эса 43 та мушак керак бўларкан.

2. Инсон ўлишидан олдин мия ўзидан «диметилтриптамин» деб аталувчи кучли психоделик ишлаб чиқаради. Худди шу нарса мия тана ўлгандан кейин ҳам соатлаб, баъзида кунлаб тирик қолишини таъминлайди.

3. Адель пингвинлари умри давомида биргина турмуш ўртоғи билан яшаб ўтади. Эркак пингвин урғочининг қўлини сўраган маҳал унга ажойиб, гўзал тошча ҳадя этади.

4. Денгиз отлари деб аталмиш жониворлар умрбод бир-бирига садоқат билан яшайди. Ҳатто, ҳаракатланганда ҳам бир-бирларининг думидан маҳкам ушлаб олади.

5. Қуртлар бир-бирига маҳкам ёпишган ҳолда ўзаро тиллашади.

6. Тарихдан маълумки, генерал Санта Анна урушда йўқотган оёғини тантанали равишда дафн этган.

7. Фил хартумида 9 литргача сувни тутиб тура олади. Хартум ёрдамида филлар 7 метр баландликдаги меваларни ҳам олиб ея олади.

8. Норвегияда бир одат бор. Меҳмонга бормоқчи бўлган одам уй эгасига олдиндан қай пайт кетиши ҳақида аниқ маълумот етказиши керак. Акс ҳолда меҳмон узоқ ўтириб қолса, уй эгаси сира иккиланмай, меҳмонга кетар маҳали бўлганини айтади. Бу гапдан ҳеч ким ранжимайди. Тўғри қабул қилади.

9. Мушуклар зилзила юз беришини 15-20 дақиқа олдин сезади ва эгасига хабар беради.

10. Ер юзидаги энг йирик ёнғоқ бу кокос ёнғоқларидир. Уларнинг бир донаси 4 килограммгача вазнга эга. Кокос ёнғоқлари иммунитетни кўтаради, кўриш қобилиятимизни яхшилайди, овқат ҳазм бўлишида ёрдам беради. Кокос сути танани ёшартириш хусусиятига эга.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here