ХОТИНИДАН ЎЛИБ ҲАМ ҚУТУЛА ОЛМАГАН ЭРКАК…

0

 

Гондураслик 27 ёшли Денни Гонсалез анчадан бери Америка Қўшма Штатларида ишлаб оиласини боқарди. Хотинининг ҳар ҳафта кўпроқ ва кўпроқ пул жўнатишини талаб қилавериши жонига тегиб ўзининг ўлгани ҳақида хабар юборишга қарор қилди. Бунинг учун бурнига пахта тиққан ҳолда, устига оқ мато ёпиб суратга тушди. Уйидагилар, хотини ётган ери касалхонанинг ўликхонаси экан деб ўйлашларига ишонди.

Кейин алоҳида СМС юборди. Бу хабарда Гонсалез саратон ва астмадан вафот этгани ёзилганди. Афсуски, «номер»и ўтмади. Хотини ҳам, Гонсалезнинг яқин қариндошлари ҳам ишонишмади. Унга жавобан таъналарга кўмиб ташланган хабарлар жўнатишди.

— Хотиним ҳар ҳафта қўнғироқ қилиб бақиради, — деди Гонсалез. — Телефон юборишимни талаб қилди. Бирданига олтита телефон юбордим. Яна талаб қилаверди. Олдингилари қани деб сўрасам, ўғирлатиб қўйдик дейди. Мен ҳар ҳафта у талаб қилган пулларни қаердан топаман?.. Мана, «ўлиб» ҳам қутулмадим у хотиндан!..

Эслатиб ўтамиз, Гондурасдан Америкага ўтиб ишлайдиганлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Масалан, 2018 йилнинг биринчи чорагида Америкадан Гондурасга жўнатилган пуллар миқдори 1, 5 миллион доллардан ошиб кетган.

Mirror

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: