АРГЕНТИНА СИГИРЛАРИ ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ЧАНГАЛИДА…

0

 

Яқинда Аргентинанинг Санта-Фе вилоятида яшовчи фермер Норберто Биери ихтиёридаги барча сигирлар бўғизлаб кетилганига гувоҳ бўлди. Дарҳол полицияга хабар қилинди. Аммо полициячилар қидира-қидира, ўғри-қотилни топа олишмади. Ажабланарлиси, сигирларнинг барчаси лезвия эмас, лазерга ўхшаш сирли ускуна ёрдамида сўйиб кетилган. Лекин ерга бир томчи ҳам қон тушмаганди. Мана шу нарса полиция ходимларини боши берк кўчага олиб кириб қўйди.

Қарангки, Биери барчани ажаблантириб, кутилмаганда бир гапни айтиб қолди.

— Бу ишда кимнинг қўли борлигини биламан, — деди фермер. — Одам бу ишни қила олмасди. Сигирларимни ўзга сайёраликлар бўғизлаган. Ана, бир томчи қон йўқ. Сигирларнинг ҳаммаси бир хил жойидан бўғизланган. Бўғизланганда ҳам оддий тиғ эмас, лазердан фойдаланилган. Сира шубҳам йўқ. Ўзга сайёраликлар биз ерликларнинг қорамолида ўзларигагина маълум бир изланишларни ўтказишяпти…

Полициячилар ҳам бу гапларга ишонишдан бўлак чора топа олишмади. Сабаби, бундай воқеалар Аргентинада тез-тез содир бўлиб туради. Ҳар гал уй ҳайвонларини бўғизлашади-ю, аммо бир томчи ҳам қон тўкилмайди. Устига-устак қорамоллар жуда аниқ ҳисоб-китоблар асосида бўғизланади. Афсуски, ҳали ҳеч ким ўзга сайёралик қотилларни тута олган эмас.

esoreiter. ru