Греция Россиядаги элчисини чақириб олди. Нега?..

0

 

Грециянинг Россиядаги элчиси Андреас Фриганас ўз мамлакати ташқи ишлар вазирлиги томонидан чақириб олинди. Бу иш билан Греция ташқи ишлар вазири Никос Котзиас шахсан шуғулланган. Айтишларича, Москвага бошқа элчини юборишаркан. Аммо бу ҳаракат қачон содир этилиши ҳеч кимга маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни Грецияда чоп этиладиган «Kathimerini» газетасида икки нафар россиялик дипломат мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида хабар тарқатилган. Хабарда айтилишига кўра, сиёсатчилар Грециянинг ички ишларига аралашганлик, мамлакат миллий хавфсизлигига раҳна солувчи ҳаракатлар содир этганликда айбланган. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакиласи Мария Захарова бу ишга арзирли жавоб қайтарилишини алоҳида таъкидлаб ўтганди.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here