Карина, Ранвир ҳамда Алия жуфтлиги янги фильмда

0

Аввалроқ «Simmba» номли картинада Ранвир Капур билан ҳамкорлик қилган Каран Жохар уни навбатдаги фильмига ҳам таклиф этди. Бу гап-сўзлар эса картина ҳақидаги янгиликдан ҳам ўзиб кетди.

Хабар қилинишача, режиссёр Каран Жохар ушбу янги картинага Карина Капур ҳамда Алия Бхаттни бош ижрочилари сифатида танлаган. Бундан ташқари, бу фильм ижодкорлари қаторига Ранвир Капурнинг кириши ҳам кутилмоқда.

Шунингдек, таъкидланишича, Каран Жохар яна бир салбий роль учун актёр қидирмоқда. Унинг ёши эса Ранвир Капурдан кичик бўлиш керак. Ваҳоланки, у фильмда ука образани талқин этиши лозим.

Миш-мишларга қараганда, бу роль учун ҳозирча Варун Дҳаваннинг номзоди кўрсатилмоқда.

Фильмнинг суратга олиш ишлари 2019 йилнинг апрел ойидан бошланиши тахмин қилинмоқда.

Нодира тайёрлади