Лавашдан тайёрланилган хоним

0

Хамирли таомлардан истеъмол қилишни истасангиз-у, лекин хамир қоришга хоҳишингиз бўлмаса, унда бизнинг ретсепт асосида тайёр лавашдан хоним пиширинг.

Бу таомни мантиқосқонни тўлдириб пиширинг, чунки у бир пастда тугаб қолиши ҳеч гап эмас.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 15 000 сўм пул сарфланилади.*
*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

 

Қизил сабзи ва картошкани қирғичнинг катта тишидан чиқарамиз.

Пиёзни майда тўғраб оламиз.

 

Катта идишга қийма, майдаланган сабзавотлар ва тўғралган кўкатларни соламиз.

 

Туз ва мурч сепиб, яхшилаб аралаштириб оламиз.

 

Мантиқосқонга сув солиб, қайнатамиз.

 

Қиймали аралашмани 8 га бўламиз.

Лавашларга қиймали аралашмадан текислаб солиб, ўраб чиқамиз.

Муҳим! Бундай хонимда қийма одддий хонимдагидек кўп бўлмайди, акс ҳолда лаваш йиртилиб кетиши мумкин.

 

Мантиқосқонларни яхшилаб ёғлаб, лавашли хонимларни соламиз.

Қайнаётган сув устига қўйиб, қопқоғини ёпамиз ва 20 дақиқа давомида қайнатиб пиширамиз.

Пишгандан сўнг ликопчага ағдарамиз кесиб, севимли қайла ёки қатиқ билан истеъмол қиламиз. Ёқимли иштаҳа!

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: