Тошкентда номаълум шахслар эркакка қилич билан таҳдид қилиб, уни машинага мажбуран ўтқазиб олиб кетишди (видео)

0

Интернет тармоғида Тошкентда номаълум шахслар эркакка қилич билан таҳдид қилиб, уни машинага мажбуран ўтқазиб номаълум тарафга олиб кетгани кўрсатилган видео тарқалди. Ҳодиса «Спарк» ва «Жигули» автомобильларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган бўлиб, ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда. Маълумотларга кўра жабрланганлар йўқ.

repost.uz