ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, СУРХОНДА ХАВФЛИ ФИРИБГАР!!!

0

 

Расмий хабарларга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасига Ф. О. исмли тадбиркор аёл шикоят аризаси билан мурожаат этган. Аризада кўрсатилишига қараганда, муқаддам судланган А. Х. исмли эркак ўзини «Accord» қурилиш ташкилоти раҳбари дея таништириб, ундан 5 миллион 600 минг сўмлик турли мевалар сотиб олган. Пулини кейинроқ беришини айтган. Аммо орадан беш ой вақт ўтибдики, пуллардан дарак бўлмаган. Шундан кейин шикоят аризаси муаллифи, тадбиркор бу аёл ички ишларга мурожаат этишга мажбур бўлган.

Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фирибгар қўлга олинди.

Уни республика жиноят мажмуасининг фирибгарликка оид тегишли моддасига асосан айбдор деб топишди. Агар айби исботланса, фирибгар энг кам иш ҳақининг тўрт юздан олти юз баробаригача бўлган миқдорда жарима тўлайди. Ёки 8- 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

ru. sputniknews-uz. com