Италянча юпқа хамирли питса

0

Бугун худди қаҳвахоналарда тортиладиган юпқа хамирли питсаларнинг асл ретсептини тақдим этмоқчимиз. Бундай хамирни тайёрлаш жуда осон.

Бундай питса ўзининг таъми билан катта-ю кичикка бирдек ёқиши аниқ.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 16 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

Илиқ сувга шакар ва тузни солиб эритамиз. Хамиртурушни солиб, устини сочиқ билан ёпамиз ва 10 дақиқа хамиртуруш фаоллашиши уcун илиқ жойга олиб қўямиз.

Чуқурроқ тоғорачага унни элаб соламиз, устидан зайтун ёғи, хамиртурушли аралашмани соламиз ва юмшоқ, лекин қўлга ёпишмайдиган хамир қорамиз. Хамирни устини ёпиб, 15 дақиқа тиндириб қўямиз.

Хамир тингунига қадар асосига солинадиган барча масаллиқларни тўғраб оламиз.

Хамирни 3-4 мм қалинликда айлана шаклда ёйиб оламиз ва пергамент қоғоз тўшалган патнисга оламиз.

Хамирнинг устидан помидор пастасини суртамиз, тўғралган пиёз, булғор қалампири, товуқ, хоҳишга қараб маринадланган кавар куртакларидан сепамиз. Устидан тўғралган мотсарелла пишлоғи бўлакчаларини терамиз.

200 C даражада қиздирилган газ печида 10 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: