Маккажўxори асабларингизни асрайди

0

 

Менделеев жадвалидаги 26 та элементни ўзида мужассам этган бошоқ кўплаб касалликларга даво. Маккажўхорини мунтазам истеъмол қилиш иммунитетни кўтаради, ичакларни тиқинлардан тозалайди, xолестерин миқдорини пасайтириб, юрак касалликларининг олдини олади. Маккажўхори ошқозон ичак фаолиятини ҳам яxшилайди, моддалар алмашинувини тезлаштириб, ортиқча вазнга қарши курашади. Аллергияга мойил ва қандли диабетга чалинганлар учун хавфсиздир.

Асаб касалликлари — депрессия, стресс, ҳатто эпилепсияда ҳам маккажўхори попугидан дамлама тайёрлаб ичиш фойдалидир. Жўхори таркибидаги селен моддаси қариш жараёнини секинлаштириб, саратон касаллигининг олдини олади. Маккажўхори мойи ва унинг ёрмасидан тайёрланган бўтқани таомномангизга киритиб борсангиз, ўсма хасталикларининг олди олинади.