Молхонада чиққан ёнғин оқибатида бир аёл ҳалок бўлди.

0

12 август куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида яшовчи Н.М.нинг уйи молхонасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ёнғин сабабли молхонанинг 20 кв. метр майдонда том қисми ва хашаклари ёниб зарар кўрган ва ўт ўчириш вақтида Н.М.нинг турмуш ўртоғи Ф.Ш. исмли аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.