Қизалоқ: «мен дадамга ишонаман!»

0

Самолёт булутлар орасида учиб бораётганди. Тўсатдан нимадир юз берди-ю самолёт қаттиқ тебраниб, пастга шўнғий бошлади. Ҳамма хавотирга тушиб қолди. Кимдир камарни яхшироқ тақишга, яна кимдир бақиришга тушди. Фақат бир қизгина жойида хотиржам ўтириб, қўғирчоғини ўйнар эди, бошқаларга эътибор бермас эди. Самолёт бошқаруви изига тушиб ерга муваффақиятли қўндирилгач, йўловчилардан бири қизчадан сўради:
— Кичкина бўла туриб қандай қилиб қулаётганимизда ҳеч нарсадан қўрқмадинг?
Қизча йўловчига кулиб қўйди ва жавоб қилди:
-Учувчи -менинг дадам. У ҳеч қачон менинг ҳаётим хавф остига қолишига йўл қўймаслигини билардим!