Ўзбекистондаги қотилликларнинг асосий қисмига оилавий низолар сабаб бўлмоқда

0

Андижон, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Жиззах вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида қасддан одам ўлдириш, Андижон, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида оғир тан жароҳати етказиш, Жиззахда босқинчилик, Наманган, Жиззах ва Қорақалпоғистон Республикасида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари кўпайган. Бу ҳақда жорий йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қотиллик жинояти аксарият ҳолларда оила-турмуш ва қўни-қўшничилик билан боғлиқ муаммолар оқибатида юз бермоқда. Жорий йилнинг 7 ойида 277 та қотиллик жиноятининг 116 таси ёки 42 фоизи  қариндошлар, 25 таси ёки 9 фоизи қўни-қўшнилар ўртасида содир этилган. Мазкур жиноятларнинг 95 таси ёки 34,2 фоизи миллий анъаналар ва оила қадриятларига мутлақо зид ҳолда эр-хотин, ака-ука, ота-ўғил ўртасида содир этилган.

Ушбу йўналишда ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш учун масъул раҳбарларнинг бундай аҳвол юзасидан тушунтиришлари эшитилган.

 

qalampir.uz