Ханжар кўтарган «жаллод» воқеасининг икки «қахрамони» қидирилмоқда (фото)

0
Интернетда тарқалиб шов-шувга сабаб бўлган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари бўлган 2 шахс қидирилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддасида («Безорилик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланаётган икки шахс қидирилаётгани ҳақида маълум қилди.

Улар:

Олмазор туманида яшовчи Жўраев Шоҳрух Қобил ўғли, 1991 йилда туғилган;

Шайхонтоҳур туманида яшовчи Нуритдинов Бекзод Пахритдинович, 1987 йилда туғилган

Қайд этилишича, ушбу шахслар Интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари ҳисобланади. Уларнинг манзили ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 ёки 272-98-39, 231-95-13, 362-51-14 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.

Тошкент шаҳар ИИББ шуни маълум қиладики, қўнғироқ эгасининг шахси ошкор этилмаслигини кафолатлайди.