Россиянинг «Caviar» компанияси «Samsung Galaxy Note 9» смартфони учун янги безак ўйлаб топди…

0

 

Муҳандислар шундай ажойиб функцияларга эга смартфон корпуси олтиндан бўлишини хоҳлашди. Шу сабабли смартфон учун янги безак ўйлаб топишди. Бу безак худди олтин қуймаси кўринишида бўлиб, битта смартфон корпусини яратиш учун 1 килограмм соф олтин сарфланди. Натижада смартфоннинг ҳажми 5 мм га катталашди.

— Биз ишонамиз, — деди мутахассислардан бири. — Дунёда ўзига хос функциялар билан етакчилик қилаётган «Samsung Galaxy Note 9» смартфони янги безак олиши натижасида эгасининг кўзини қувнатади. Бу смартфонни сотиб олган одам ундан ҳашамат сифатида фойдаланади ва сотиб олганига сира афсусланмайди…

Лента. ру