БОЛАМНИ ЎЛДИРИБ БЕРИНГ, ОДАМЛАР!!! (ёки Фарғонада яна бир 7 синф ўқувчиси ҳомиладор. Уни эркакларга туққан онаси қўшиб берибди)

0

 

Акушер-гинеколог эса, маҳаллий раҳбарлар талабига кўра ҳомиладор бўлиб қолган 7 синф ўқувчисини бекитиқча аборт қилди…

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, исми-шарифи сир тутилаётган еттинчи синф ўқувчиси 5 ойлик ҳомиладор эди. Қизнинг 39 ёшли онаси эса қамоққа олинган. Сабаби, айнан она ташаббуси билан тўрт эркак қизнинг номусини булғаган, нафсини қондирган. Улар 14 ёшга тўлиб-тўлмаган гўдакнинг ҳимоясизлигидан унумли фойдаланган.

Қиз ўқийдиган мактаб ўқитувчилари эса бу ҳақда яқиндагина хабар топишганини таъкидлашди. Шунда ҳам 2018 йил май ойида қиз нега мактабга бормаётгани сабабини аниқлаш учун хонадонига боришганди. Ўша ерда барчаси маълум бўлибди.

— Биз синф раҳбари, туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари билан қизнинг уйига боргандик, — дейди муаллималардан бири. Ҳаммаси равшан бўлгач, онасини Бешариқ туман ҳокими ўринбосарининг қабулига олиб бордик. Ҳоким ўринбосари «қўшмачи» онани керагича койиб, қизнинг иши билан ўзи шуғулланишини баён қилди. Ана ундан кейин милиция бўлимига мурожаат этдик…

Шундан кейин мактаб директори, қизнинг синф раҳбари, туман ички ишлар бўлимининг вояга етмаганлар бўйича инспектори биргаликда ҳомилани ими-жимида олдириб ташлашга келишишди.

— Қизнинг онаси, — дейилади айблов баённомасида. — Абортни касалхонада қилмасликларини илтимос қилиб, ялиниб туриб олди. Чунки у шармандаликдан, маҳалла-кўй ғазабидан қўрқди. Шуни ҳисобга олиб олдин туман ҳокими ўринбосари талабига биноан қиз қайта тиббий кўрикдан ўтказилди. Ҳомила 18 ҳафталикда экани аниқланди.

Ана энди яна туман ҳокими чақириғига кўра акушер-гинеколог қизнинг хонадонига ташриф буюрди. Ҳомиладор ўқувчи қизга туғруқ жараёнини тезлаштирувчи тўрт дона таблетка ичирди. Хуллас, аборт кўнгилдагидек кечди. Ҳали дунё юзини кўрмай ўлимга юз тутган чақалоқ ўғил бола экан. Абортдан кейин ўқувчи қизнинг отаси олиб ташланган ҳомилани маҳаллий қабристонда дафн этди.

Туман ҳокими ўринбосари шу нарсани алоҳида таъкидладики, қиз муаммоси билан боғлиқ барча шахслар республика жиноят мажмуасининг тегишли моддалари билан арзирли жазосини олади.

ca-news. org