Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 23 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 август куни негадир қизиққонлигингиз тутиб, қўшниларгача нима билан машғуллигини билишга ошифта бўла бошлайсиз. Иш ва муаммоларни бартараф этиш масаласида қалбингизга қулоқ тутинг. Фаолликни қўлдан берманг. Шунда бирингиз икки бўлиши мумкин. Тадбиркорлар бугун ҳам одатга кўра янги ҳамкор қидириб топишга бел боғлаган бўлишса, биринчи навбатда у ҳамкорни чуқур ўрганиб чиқиш ҳақида ўйлаб кўрсинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун бировларнинг ишини асло ўз зиммангизга олманг. Ундан кўра ўзингизга тегишли ишларни бажаришга эътибор қаратинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизни шундай усталик билан ўзига боғлаб қўядики, қочишга сира имкон топа олмайсиз. Қочиб қаерга борасиз? Бу ёруғ дунёнинг энг лаззатли меваси-ку! Муҳаббатсиз қолишдан асрасин! Руҳни тозалашга қаратилган машқлар билан машғул бўлинг, енгил тортасиз.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

23 августда ниҳоят оила ва рўзғор ташвишларидан ҳам муҳимроқ ишлар борлигини англаб етасиз. Мисол учун ўқиш, билим олиш, малакани ошириш, тадбиркор бўлсангиз, ўзингизга муносиб ҳамкор излаб топиш кабилар ҳаммасидан муҳимроқ. Улар келгусида мавқеингиз ошиши, киссангиз пулга тўлишини таъминлайди. Дарвоқе, молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ниятингиз бўлса, ҳисоб-китобни пухта қилинг. Камроқ бозор, дўкон айланинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Кимларгадир танбеҳ бериш, кимларнидир танқид қилишдан олдин ўзингизни бир назоратдан ўтказиб олсангиз, яхши эди. Шахсий ҳаётингизда ачинарли манзаралар кўпчиликни ташкил этади. Улардан халос бўлиш йўлларини ўйлаб топинг. Бугун бировга ёлғон гапиришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Саломатлигингизни мустаҳкамлашда жиддий бўлинг. Эътиборсизлик оқибатда ачинарли вазиятларга олиб келиши мумкин.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

23 август куни ишларингиз ошиб-тошиши кутилади. Бироқ яқинларингиз, ҳатто қўшнилар ҳам ҳар бир бажарган юмушингизни олқишлай бошлашса, сира ҳайрон бўлманг. Демак, сиз иш бажаришда, муносабатларда олдинги қаторлардан жой олиб улгурибсиз. Бундан хурсанд бўлишингиз керак. Муҳаббатда ҳам меҳр ва оқибатнинг мукофотини олишингиз эҳтимоли йўқ эмас. Оилалилар хонадонида арзимаган баҳона билан кичик жанжаллар юзага келиш хавфи бор. Оғирроқ бўлинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунни янги ва ҳаракат қилинса, натижаси ёқимли кечадиган ишларга қўл уришдан бошлайсиз. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингизнинг нега ҳадеганда сизга кўнглини очмаётгани билан қизиқиб кўринг. Молиявий масаладаги уринишларингиз, интилишларингиз куннинг иккинчи ярмида ўз мевасини беради. Бундан кайфиятингиз янада кўтаринки тус олади. Саломатлигингизга зиён етказиши мумкин бўлган, мижозингизга хуш ёқмайдиган таомлар истеъмолидан воз кечинг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

23 август куннинг биринчи ярмида даромадларингиз сезиларли тарзда оша бошлаганига гувоҳ бўласиз. Агар харидлар масаласида ҳам тежамкор бўлсангиз, билингки, инқирозга юз тутмайсиз. Оила қурмаганлар орзулардан, ширин хаёллардан нари бўлиб амалий ишга ўтсалар нур устига аъло нур бўларди. Негаки, бахтни ҳам қидириш керак, у томон интилиш зарур. Бахт деганлари кутдиришни, азоблантиришни хуш кўради. Бугун табиат қўйнида дам олиб қайтиш, кўнгилочар тадбирларда иштирок этиш, спорт мусобақаларида қатнашиш хайрли ва муваффақиятли кечади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Эрта тонгдаёқ ҳаммаси равшан бўлади. Сизга бугун ҳеч ким халал бермайди. Ижодий бўладими, техника билан боғлиқми, бажарган ишларингиз чала қолмайди. Кимлардир тепангизга келиб асабингизни бузмайди. Ҳамма ўз ташвиши билан овора бўлади. Кечки пайт сизни яқин дўстлардан бири зиёфатга таклиф этиши мумкин. Спортнинг экстремал турлари билан шуғулланиш ниятингиз бўлса, жуда эҳтиёт бўлинг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

23 август куни юлдузлар ўзингиз яхши танимайдиганлардан маслаҳат ёки ёрдам сўрамаслигингизни тайинлашади. Маънан ёрдам кўрсатадиган одамнинг ўзи ёнингизга келади. Шубҳасиз, у ё дўст, ё яқин таниш бўлиб чиқади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эса фақат ўз кучингизга суянинг. Муаммо ижобий ҳал бўлгач, оиланинг ойлик заҳирасини хомчўт қилиб олинг. Муҳаббатда оиласизлар асосан камчиликни ўзидан қидирганлари, топсалар ўзини ўзи танқид остига олганлари маъқул.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Кун бошланиши билан ишлаш экан деб дам олишларсиз тер тўкишга киришиб кетманг. Ора-сирада дам олиш албатта керак. Айрим дўстларимиз эса аксинча иш уёқда қолиб ким биландир телефон орқали суҳбатга берилишлари мумкин. Бу одат сизга омадсизлик олиб келади. Муҳаббат бобида жуфтингиздан ёки бўлғуси жуфтингиздан биринчи қадамни кутиб овора бўлманг. Барибир ниятингизга ета олмайсиз. Қадамни сиз биринчи бўлиб ташлашингиз лозим. Айниқса, ён беришга эътибор қаратинг. Ён беришда гап кўп.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

23 август куни то кечга қадар «ишлаган тишлайди» мақолини ёддан чиқарманг. Демак, сиз ишлашингиз керак. Байрам, дам олиш куни ишлашингизга тўсиқ бўлмаслиги лозим. Имкон туғилса, тадбиркор бўлсангиз, йирик лойиҳаларга қўл уринг. Таваккал қилинг. Рўзғордаги ташвишларни яқинларингизнинг ўзи ҳал этиб улгуради. Бугун даромад ёмон бўлмайди. Шундай экан, рўзғор учун асқотадиган техника воситаларини харид қилсангиз ҳам зиён бўлмасди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Қандай ишга қўл урманг, қанақанги ҳаракат содир этманг, иллюзиядан нари бўлинг. Шубҳали туюлган ишларга қўл урманг. Оила билан боғлиқ жуда муҳим қарорлар чиқаришга тўғри келса, албатта уйдагилар билан маслаҳатлашинг. Оила қуришга улгурмаган дўстларимизнинг баъзилари куннинг иккинчи қисмида орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Бугун организмни ёшартиришга қаратилган муолажалар омадли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади