«Xiaomi» компанияси бармоқ излари ёрдамидагина очиладиган жомадон турини яратди…

0

 

Янги жомадонга «90 Minutes Smart Unlock Suitcase» дея ном берилган. Жомадоннинг эгаси беш турдаги бармоқ изларини қолдирган ҳолда ундан фойдаланиши мумкин. Ихтирочилар биометрия технологиясини швециялик ҳамкасбларидан ўрганишган. Қулфи бир марта электр қувватига тўйинтирилса, ярим йилгача етади. Электр қуввати тугагач, USB-порт ёрдамида яна тўйинтириш мумкин.

Жомадон корпуси уч қатламли «Makrolon» композитидан ясалган. Тутқичи 14 килограммгача юкка дош беради.

Жомадон яшил, қора ва сариқ рангларда ишлаб чиқарилган. Дўконлардаги нархи эса 145 долларга тенг.

xabar. uz/ru