Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 25 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун атрофдагилар ва профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга нисбатан хотиржам муносабатда бўлинг. Шу жумладан, ўта фаол бўлишингиз ҳам талаб этилади. Шахсий ҳаётингизни янада яхшилаш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Фақат уларни ўз вақтида илғаб ола билсангиз бас. Рўзғорингизда муаммолар туғилган бўлса, уни жуфтингиз билан биргаликда бамаслаҳат бартараф этишингиз тавсия этилади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

25 август куни ё иш, ё шахсий ҳаётни танлашингиз лозим бўлади. Иккала томонда ҳам муаммо етарлича топилади. Лекин ишга бормасангиз, моддий аҳволингиз яхшиланмайди. Яна яхшилаб дам олишни хоҳлаб қолишингиз мумкин. Бироқ кун давомида сиз истаган вазиятлар юзага келавермайди. Ҳаёт ичида қайнашингизга, гоҳ ранжиб, гоҳ қувонишингизга тўғри келади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун ҳаётингизда ёрқин лаҳзалар кўп бўлиши кутилмоқда. Лекин уларнинг ҳар бири сиздан эътибор талаб қилади. Шуни унутмаслигингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида жиддий хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Шахсий ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, тўладиган даражага етказиш ҳаракатида бўлинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Баъзи дўстларимиз кечки пайт ҳолсизланиш, бош оғриши каби ёқимсиз ҳолатларни бошдан кечириши мумкин.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

25 августда ҳаётдан нолишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Муаммо, ташвиш ҳаммада бор. Сизга уларни бартараф этишда яқин танишлар бажонидил ёрдам беришади. Аниқроғи, ўзингиз яқиндагина танишган одамнинг ёрдами беқиёс бўлади. Бироқ молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда ўз куч ва имкониятларингизгагина суянинг. Агар пулсиз қолиб кетишни хоҳламасангиз, ҳаракатингизни қилинг. Бу йўлда ҳеч кимни ранжита кўрманг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Рамзий маънода айтганда, бугунги кунингиз қуёшли кечади. Бу қуёш тафтидан ҳузур қилишингиз, табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз мумкин. Умуман айтганда, кунни ўзингиз хоҳлагандек режалаштиришингиз мумкин бўлади. Йўл-йўлакай дўстлар, ҳамкасблар билан сен-менга боришингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Аммо улар тез орада ўз ўрнини топиб кетади. Куннинг иккинчи ярмида руҳий хотиржамликка алоҳида ўрин беринг. Керак бўлса, ёлғиз қолинг. Лекин асабийлашишни хаёлингизга ҳам келтирманг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

25 август куни ишхонадами, уйдами, кўчадами, қулай имкониятлар туғилса бас, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш эта бошланг. Тортиниб, андиша қилиб ўтирсангиз, шундай қолиб кетаверасиз. Мағрурликни ҳам керак бўлса бир четга йиғиштириб қўйинг. Ишхонада ҳар қандай кўриниш ва ҳажмдаги лойиҳалар мажбуриятини ўйланмасдан ўз зиммангизга олинг. Албатта уддалайсиз. Кечқурун кимдир қўлингизга катта пул тутқазиши мумкин. Ишқилиб, бу ҳам ҳақиқатга айлансин.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кун аввалиданоқ муҳим қарорларни ёнингизда ишончли, кўнгли тоза одам бўлсагина қабул қилишга киришинг. Дуч келганга ишониб кетаверсангиз, омадга эриша олмаслигингиз мумкин. Мавқени ошириш палласи ҳали яқинлашмади. Бунга қадар ҳали кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда сизга фақат қалбингиз ёрдам бера олади. Ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутиб хатога йўл қўйманг. Оилалилар эса жуфти билан бамаслаҳат иш кўрсинлар.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

25 август куни эрталабданоқ кўпчилик ўзининг ички дунёсига ғарқ бўлган кўйи ўзи билан ўзи овора бўлиши мумкин. Унда ташқи дунё юмушларини қачон қойиллатасиз? Қаранг, агар аёл бўлсангиз, ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз лозим. Эркак бўлсангиз, уйдагиларнинг ҳаётини гулзорга айлантириш вазифаси зиммангизда турибди. Демак, ички дунёга ғарқ бўлишни бошқа пайтга қолдириб туришингиз зарур. Бугун моддий аҳволингиз жуда яхши. Бемалол ёқимли харидларни амалга ошириш имконига эгасиз.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Юлдузлар бугун куннинг биринчи ярмида оиласизлардан кимдир севган инсони билан учрашишини башорат қилган. Фақат бу учрашув сиз яшайдиган жойдан анча нарида содир бўлиши мумкин. Сиз шундай инсонни бир умр орзулагандингиз. Мана, орзуингиз ҳақиқатга айланадиган бўлиб турибди. Молиявий масалада ҳам асло ташвиш чекманг. Ҳаммаси сиз ўйлагандан ҳам яхши бўлади. Олисда яшайдиган қариндошлар билан кечқурун қўнғироқлашишингиз тавсия этилади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

25 августда ўзингизга бўлган ишонч, қатъиятлилигингиз, принципларга содиқлигингиз ҳамкасбларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Сиз кун давомида шу қадар берилиб ишлайсизки, ҳеч қандай куч сизни мажбуран тўхтатиб қола олмайди. Фақат айғоқчи ва ҳасадгўйлар назарига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда барча ҳаракатларингиз, тер тўкишларингиз беҳуда кетади. Соғлиғингиз панд бермаслиги учун бугун организмни жисмонан зўриқтиришдан сақланинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Юлдузлар кунингиз том маънода бахтли ва омадли кечишини башорат қилган. Оиласизлар ўз идеалидаги инсонни қидириш йўлида жонбозлик кўрсатишлари мумкин. Лекин эҳтиёт бўлинг. Эҳтиётсизлик оқибатида бутун ҳаётингизни заҳарлашга қодир одамни танлаб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир хизмат сафарига отланиши мумкин. Яна кимлардир олисдан меҳмон бўлиб келаётган қариндошини қарши олиш ҳаракатида бўлиши кутилади. Ухлашга ётишдан олдин иложи бўлса қатиқ ичинг. Қатиқ тушлар ёқимли ва равон кечишини таъминлайди.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

25 август куни руҳан қандайдир байрамни тусай бошлашингиз кузатилади. Шу қадар хоҳлайсизки, сизни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмайди. Лекин буёқда иш масаласи кўндаланг туради. Демак, байрамни ишдан кейинга қолдиришингизга тўғри келади. Тадбиркорлардан кимдир кечга яқин қачонлардир биргаликда ўзи иш бошлаган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади