ДХХ ходимлари “яширин йўллар”ни фош этди (+фото)

0

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чегарани ноқонуний бузган ҳолда товар-моддий бойликларни яширин йўллар орқали ўтказиш билан шуғулланаётган ҳолатлар аниқланди.

Маълумки, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши тақиқланган. Шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан мазкур металларни республикамиздан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳолатлари учрамоқда. Қувасой йўналишида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистон Республикасига 9 қоп жами 355 килограмм мис олиб ўтилаётганда ушланди

Шунингдек, жорий йилнинг 13 август куни Қувасой йўналишида 178 дона кросовка, 46 дона машина кондиционери, 840 дона «Марокат» аёллар атири, 564 дона упа каби товарларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Шунингдек, шу куни Фарғона тумани йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами 40 J 112 LA Lacetti автомашинаси тўхталиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган 85 миллион сўмлик телефон аппаратлари борлиги аниқланди.

Фарғона туманилик Р. У. коллеж талабаси. У 18 август куни беш -олти нафар чегара бузғунчилари билан тил бириктирган ҳолда Қирғизистон Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегарасидан олиб ўтилган 79 миллион сўмлик 46 дона 32 дюмли Yasin маркали телевизорлар, 50 қути 100 волтлик лампочкаларни ўз уйида сақлаб келган. Айни пайтда жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.