Келинг, бир кулишамиз!

0

***

Ёш қизалоқ:
— Вой, дадажон пиёлангизга қаранг, чой шамаси сузиб юрибди. Энди бизникига меҳмон келади, — дебди севиниб.
Дадаси чойдаги шамани шошилиб олиб, ютиб юборибди-да, — ана энди ҳеч ким келмайди, – дебди.
Шу пайт ўғли уйга югуриб кириб:
— Дада, холам бизникига келаётиб, лифтга қамалиб қолдилар, — дермиш.

***

Бир одам қўшнисидан ҳол-аҳвол сўрабди:
— Ҳа, қўшни, хомуш кўринасиз, тинчликми?
Қўшниси:
— Ээ, бир дўстим пластик операция қилдираман деб, 1000 доллар қарз олган эди, энди юзини ўзгартириб олиб, қочиб юрибди, ярамас, — дермиш.

***

Сержант янги келган аскарларга:
— Бугун энг ялқов аскарга жуда осон топшириқ бор.
Ҳамма аскарлар «Мен» деб қўл кўтарибди. Орасида фақат битта аскар жим турганмуш.
— Сен нега индамаяпсан?, — дебди сержант.
— Қўлимни кўтаришга эриндим, — дермиш бояги аскар.

***

Тишни яхши сақлаш учун аёлларга бепул маслаҳат:
1. Кунига 2 марта тозалаш!
2. Йилда 2 марта стоматологга бориш!
3. Эрга асло гап қайтармаслик!