Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 26 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

26 август куни ўзингиз ўзингиздан қочишни ихтиёр эта бошлайсиз. Афсуски, ўзингиздан қочиб қаергадир беркинишнинг имкони йўқ. Беркинадиган жойнинг ўзи йўқ. Ёлғонга қоришиқ ишқий саргузаштлардан қочинг. Ана улардан беркиниш учун Оллоҳнинг паноҳи бор. Бундан-да ишончлироқ, хавфсизроқ паноҳ топа олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида шахсий машинангизда сафарга чиқишдан сақланинг. Кўнгилсизлик юз бериши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Вужудингиз куч ва имкониятларга лиқ тўлалигини уйқудан уйғонибоқ ҳис эта бошлайсиз. Худди шулар кун давомида сизга тиргак вазифасини ўтайди. Асосийси, сергакликни қўлдан бермасангиз, дангасалик қилмасангиз бас. Барча эзгу ниятларга етасиз. Муҳаббат бобида эса танаффусларни юзага келтиришингиз зарур. Яъни, бегоналар билан ишқий саргузаштларга берилиш сизга яхшилик келтирмаслигини яна бир карра ёдга олинг. Саломатликни сақланг, асабларни эҳтиёт қилинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

26 августда оила қуришга улгурмаганлар ўзи танлаган инсон билан бирга олис сафарга отланиши кутилади. Бу бахт ҳаммага эмас, айримларга насиб этиши мумкин холос. Иш жойингизда муҳит сокин, кўнгил мулкига кўз ташлаб олинг. Туйғуларингизни имтиҳон қилинг. Шахсий ҳаётда яқинларингизга билиб-билмай ёлғон гапириб қўйманг. Бу ёлғоннинг оқибати яхши бўлмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг ва дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун юлдузлар сизга ўзга шаҳар, қишлоқда ажойиб учрашувлар, янгидан-янги танишувларни ваъда қилишмоқда. Тушдан кейин хизмат сафарига жўнайсиз-у, худди шу танишувларни бошдан кечирасиз. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббат билан боғлиқ танишувлар ҳам содир бўлиши мумкин. Айримлар эса ишхонасидаги қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи билан ишқий саргузаштларни бошлашга шай турибди. Қайтинг, бу йўлда хавф-хатардан бошқасига учрамайсиз.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

26 август куни истакларингиз амалга оша қолмаганидан ранжишингиз кутилади. Лекин бундай лаҳзалардан фожиа ясаш шарт эмас. Дунёнинг ўзи ўткинчи бўлганидек, муваффақиятсизликлар ҳам абадий эмас. Молиявий масалада ҳам ишларингиз чалкашдек. Бировлардан қарзингиз бўлса, бугун қайтаришни унутманг. Муҳаббатда эса яхшиси мелодрамалар томоша қилганингиз, ёки романлар мутолаа қилганингиз маъқул.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз фаоллик билан бошланади. Куннинг биринчи ярмида олисроқ манзилга жўнаб кетишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан чала қолган ишларни битириб қўйишингизга тўғри келиши мумкин. Моддий аҳволингизни кимдир яхшилаб беришидан умид қилманг. Бугун муаммони ўзингиз мустақил ҳал этишингиз керак бўлади. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

26 августда ички ва ташқи дунёнгизни ўзгартириш учун барча имконият эшиклари очиқ бўлади. Фақат ўзингизда хоҳиш бўлса бас. Ижодкор бўлсангиз, бугун кўнгилга яқин инсонларни йиғиб, сўнгги ижод намуналарингиздан ўқиб беринг. Шунда ўзингиз ҳам улар билан баравар завқ оласиз. Обрўли шахслардан кимнингдир қулоғига тушса, ижодингизнинг келажаги порлоқ бўлиб кетиши ҳам ҳақиқатга яқин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Аниқ мақсадларни юракка жо қилган ҳолда эрта тонгданоқ иш бошланг. Эрта тонгда қилинган ниятлар, амалга оширилган ишларнинг интиҳоси албатта қувончли бўлади. Улар ўзидан кўпая бошлайди. Муҳаббатда айримлар собиқ севгилисини учратиб қолиши мумкин. Орангизда муносабатлар янгиланиш палласига кириши ҳам эҳтимолга яқин. Саломатликни мустаҳкам сақлаш учун овқатланиш ва шахсий гигиенага амал қилсангиз кифоя.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

26 август куни бош қашишга ҳам вақтингиз қолмаслиги мумкин. Иш кўпайгандан кўпаяди. Бу меҳнатнинг роҳати ҳам бор. Фақат қаноатли бўлишингиз керак. Кун мобайнида даромадларингиз ҳам сезиларли тарзда ортиб боради. Бир қисмини яхши кунлар учун олиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Шахсий ҳаётда нималарни ният қилган бўлсангиз, Оллоҳнинг каромати билан барча ниятларингиз ҳақиқатга айланади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугун юлдузлар худо буюрган ишлар билан банд бўлишни маслаҳат беришмоқда. Агар ўз билганингиздан қолмай, режаларингизни амалга оширмоқчи бўлсангиз, билингки, фақат кўнгилсизликларга юз тутасиз. Муҳаббатда хатоликлар кўзга ташланмайди. Ҳарқалай, бу масалада тўғри қарорлар қабул қиласиз. Оиласизларнинг аксариятини бугун романтика ва ҳаяжонли учрашувлар кутиб қолади. Саломатликни мустаҳкам сақланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

26 августда кунингиз сиз ўйлаганчалик енгил кечмайди. Арзимаган хатоликлар туфайли боши берк кўчага кириб қолишингиз хавфи кўп. Айниқса, шахсий ҳаётда сергак бўлинг. Хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. Иллюзия ҳамда эҳтирослардан нарироқ бўлинг. Моддий аҳволингиз яхшиланишида эски қадрдонлардан бирининг ёрдам бериши кутилади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Тақдирингизни ёлғиз қолган ҳолда бир таҳлилдан ўтказинг. Агар туйғуларингиз ёрқинлаша қолмаса, ишга берилинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда сиздан фаоллик талаб қилинади. Бўшашманг ва олға боринг. Оила қуришга улгурмаганлар бугун кун давомида бўлғуси жуфтини топишлари, танишишлари мумкин. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилмоқда. Сафар сизга ёрқин таассуротларни ҳадя этади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: