«Анальгин» таъсирида аҳволи оғирлашган бемор касалхонага ётқизилди (видео)

0

Маълум бўлишича, бемор ўзбошимчалик билан «Анальгин» ҳапдорисини қабул қилади ва шундан сўнг унинг аҳволи оғирлаша бошлайди. Беморнинг сўзларига қараганда, дорини қабул қилганидан сўнг баданига тошмалар тошиб, томоғи қичишишни бошлайди. Шундан сўнг бўғилиб, нафас олиши оғирлашади. Биз кўпчилигимиз айнан шунга ўхшаш таблеткаларни ўзбошимчалик билан қабул қилишга одатланиб қолганмиз. Унинг ёмон оқибатларини эса ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Шифокорларнинг таъкидлашларича, айнан дориларнинг ножўя таъсири натижасида терида тошмалар тошиб, улар ўсимтага айланиши ҳам мумкин экан. Кўриб турганингиздек, саломатлигимизни тиклаш учун ичган дориларимиз, аксинча, саломатлигимиздан айириши ҳам ҳеч гап эмас экан.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: