Бир чимдим кулги

0

***

Бир талаба йигит эрталаб нонушта қилиб, телефонига ўрнатилган TashBus да автобус қачон келишини қараб ўтирса, бувиси дебди:
— Болагинам, нима қиляпсан?
— Автобус кутяпман, – жавоб берибди набираси.
Бувиси набирасини аҳволидан хавотир олиб:
— Бу телефон ўлгур ёшларни ақлдан оздирмасайди. Ошхонада-ям автобус кутадими?! – дермиш

***

— Бугун ишхонада директоримиз компьютер ўйинлари бўйича мусобақа уюштирди.
— Хўш, нима бўлди, гапир?
— Ғолиб бўлган ходимларни учтаси ишдан бўшатилди!

***

Афанди бир кеча шам ёқиб хотини билан гаплашиб ўтирган эди, бирдан шамол туриб, шамни ўчирди. Уй қоп-қоронғи бўлиб қолди.
— Чап тарафингизда гугурт бор, олиб шамни ёқиб юборинг,—деди хотини.
— Ие, қизиқмисан, хотин? Қоронғида чап тарафни қаёқдан билиб бўлади, дейсан!

***

Қиз йигитига қўнғироқ қилиб:
— Нега шунча қўнғироқ қилсам ҳам жавоб бермадингиз?
Йигит телефонига қараб олиб:
— Вой, 23 мартта қўнғироқ қилибсан. Нима гап?
— Бугун учрашувимиз бор эди. 11 та қўнғироғим шунга эди!
— Қолган 11 тасичи?
— Учрашувга нега келмаганингизни билмоқчи эдим.
— 24-сини-чи?
— Орамиз очиқлигини айтмоқчи эдим.