Анжирнинг фойдали ҳусусиятлари

0

Анжирни ўзгача мазаси, антиқа кўриниши сабабли жаннат меваси дейишади. Анжирнинг асл ватани Ўрта Шарқ мамлакатлари бўлиб, кейинчалик Арабистон, Сурия, Миср ҳудудларига олиб келинган. Ҳозирда бу мева Ўрта Ер денгизи мамлакатлари, Кавказ, Қрим ҳамда Қора денгиз соҳилларида ҳам етиштирилмоқда.

Анжир жуда мазали, ифорли, шакли япалоқ ноксимон кўринишга эга мева. Ранги қора, оқиш, яшилга монанд, сариқ, ичи тўла майда уруғдан иборат бўлади. Қуввати 100 г маҳсулотда 49 килокалорияни ташкил қилади.

ПИШГАН АНЖИРНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАЙМИЗ?

Яхши пишган анжир шарбатга тўлгани учун хомига нисбатан оғирроқ бўлади. Буни билиш учун уни қўлга олиб, ушлаб кўриш кифоя. Агар анжир эски, бир неча кун туриб қолган бўлса, енгиллиги, териси бужмайган, суви чиққани ёки ачимтир ҳидидан билинади. Бундай анжирни истеъмол қилмаган маъқул.

Янги узилган анжир мевалари силлиқ ва текис, терисига зарар етмаган бўлади. Агар анжир жуда қаттиқ бўлса ҳам уни сотиб олмаслик керак. Пишган анжир бармоқ билан босганда осон эзилади ва яна ўз ҳолига келади.

Анжир жуда пишиб кетган бўлса, суви чиқиб тез айнийди. Шунинг учун анжирни сотиб олгандан кейин совиткичда бўлса ҳам 2-3 кун туриб қолишига йўл қўйманг. Бу тансиқ мевани узилган кунида янгилигида истеъмол қилишнинг фойдаси кўпроқ.

Анжир қоқи ўзининг бетакрор таъми ва шифобахшлиги билан барча учун севимли қуруқ мева бўлиб, таркибида ҳатто энг заифлашган организмни ҳам қувватлантира оладиган микромаъданлар бор. Қуритилган анжир ошхонада, яъни турли печеньелар, пишириқлар тайёрлашда қўлланилади.

Таъкидлаш керакки, бу мева истеъмолига сийдик тош касалликларида эҳтиёткорлик билан ёндошиш талаб этилади. Чунки у пешоб ҳайдовчи восита бўлгани боис сийдик айирувчи аъзолардаги тошларни ўз ўрнидан қўзғатиб кучли оғриққа сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладор аёллар, вазн ортишига мойиллиги борлар анжирни кўп ейишдан ўзини тийгани маъқул, чунки у иштаҳа кучайишига ва ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин.илашга ва моддалар алмашинувини фаоллаштиришга ҳисса қўшади.

БАРГИ ТЕРИДАГИ ОҚ ДОҒЛАРНИ ЙЎҚОТАДИ

Теридаги оқ доғларни даволашда анжир барглари ёрдамга келади. Бунда анжир барглари майдаланиб, 2 ош қошиқ ҳажмга келтирилади. Устидан 400 мл қайноқ сув қуйилади ва 1, 5 соат тиндириб қўйилади. Бу малҳамдан кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин докадан ўтказиб, 100 мг миқдорида ичилади. Баргидан чиқадиган суюқлиги теридаги доғларга суртилади. Бу усул оқ доғлар (витилиго)ни камайтиришга ёрдам беради.