КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Эшик қўнғироғи жиринглади.

— Кечирасиз, мен янги бассейн учун хайрия йиғиб юргандим.

— Гап йўқ, ҳозир бир челак сув олиб чиқиб бераман.

 

* * *

 

Уч яшар болакай дадасидан сўради:

— Дада, ички иштонимнинг қаери олди, қаери орқаси?

— Сенга юз марта айтганман. Оқ доғли томони олди. Сариқ доғлиси орқаси.

 

* * *

 

Балиқчи олтин балиқ тутиб олди. Балиқ сўради:

— Учта тилагингни айт, бажо келтираман!

— Менга темир-терсак заводи, зўр машина ва кўп хонали квартира ҳозирла!

— Кредитга оласанми, ± нақдигами?

 

* * *

 

— Тошматвой, мана бу топишмоқни топ-чи! Ҳамма нарсани билади, ҳамма нарсани кўриб туради, ҳамма нарсани эшитиб туради. У ким?

— Қўшнимиз Орзи хола.

 

* * *

 

Фойдали маслаҳат:

— Агар квартирангиздаги кранлардан сув томчила±тган бўлса, уста чақириб овора бўлманг! Пастдаги қўшнининг ўзи чақириб келади.

 

* * *

 

Эркак қўшнисиникига кирса, тухумни ғалати тарзда қовуряпти. Олдида учта плита. Тухум солинган идишни гоҳ унисига, гоҳ бунисига қўяди…

— Қўшни, тухум қовуришнинг янги усулини топдингизми дейман? — сўради у.

Қўшни жавоб берди:

— Э, қанақа усул?.. Монтёр ярамас менинг уйимга светофорнинг токини улаб кетибди.

 

* * *

 

Бошлиқ ўринбосардан сўради:

— Ҳужжатларни қаерда сақлаяпсиз?

— Ишончли темир сандиқда.

— Ростдан ҳам ишончлими?

— Албатта. Уни ҳеч қандай калит билан очиб бўлмайди.

— Унда ўзингиз нима билан очяпсиз?

— Тирноғим билан.

 

* * *

 

— Оғайни, имтиҳон олувчи домла конспектдан кўчиришга рухсат берармикин? Нима деб ўйлайсан?

—             Ҳа, рухсат беради. Фақат кўчираётганингни кўриб қолмаса бас.

 

* * *

 

Икки жинни банан емоқда. Бири иккинчисидан сўради:

— Нега бананни тозаламай еяпсан?

— Нега тозаларканман? Ичида нима борлигини биламан-ку!

 

* * *

 

— Матриархат нима?

— Бу хотининг тескари ўгирилиб хуррак ота бошлайди. Сен эса, кўз ёшларингни арта-арта болаларингни оласан-у, отангникига, отангникига ва яна отангникига кетиб қоласан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади