Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 28 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

28 август куни ҳам дам олиш, ҳам ишлашга вақт ажрата оласиз. Башарти оилангизда кичик байрам ташкил этилган бўлса, унга ҳам вақт топа биласиз. Бунга сиздаги куч-қувватнинг ҳаддан зиёд кўплиги имкон яратиб беради. Ҳеч бир ишда шубҳага борманг, иккиланманг. Фақат олдинга қадам ташланг. Молиявий масалада муваффақиятларингиз элликка эллик бўлиши кутилади. Яъни, бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Ҳарқалай ўзбекчасига айтганда, қора қозон қайнаб туради. Шунисига ҳам шукр.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Истакларингиз дунёча бор. Орзуларингиз Тинч океанига олиб бориб тўкилса, сиғмайди. Шунинг учун алоҳида дафтарга уларнинг рўйхатини тузиб чиқинг. Ҳақиқатга айланганини ўчирасиз. Бу сизга ҳар қандай чалкаш вазиятларда ҳам омадга эришишда ёрдам беради. Оилангиздагилардан кимдир сизни арзимаган гап билан ранжитиши мумкин. Бунга эътиборсиз бўлишга ҳаракат қилинг. Кўнглингиз оғришига йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг, бу аразлар, хафагарчиликлардан халос бўлишда ёрдам беради.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

28 августда атрофдагилар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан хотиржам бўлишингиз худди шу муносабатларга боғлиқ бўлиб турибди. Бировларга улардан кўра ақллироқ эканингизни исботлашга уринманг. Аксинча, илгари кимлар биландир айтишиб ё жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ярашиш, орангизда яна гармония ҳукм суришига эришиш ниятида бўлинг. Спортнинг оғир турлари билан шуғулланиш бугун сизга яхшилик олиб келмайди. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Юлдузлар бугун сизга еттинчи осмонларда парвоз қилишни, осмон-у фалакда ҳашаматли қаср бунёд этишни ваъда қила олмайди. Кунингиз анчагина оғир кечиши эҳтимолга яқин. Қора терга ботиб ишлашингизга тўғри келади. Аммо кечқурунга бориб қилган меҳнатингиз самарасини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Киссангиз пулга тўлганда, кун бўйи қийналганларингиз бир зумда унут бўлади. Кун давомида ҳасадгўй ва ичи қора, иккиюзламачилардан нари бўлинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

28 август куни ўзингизни ҳурматлайдиган, қадрлайдиган инсонларга сиз ҳам худди шундай жавоб қайтаринг. Танқидларни, танбеҳларни йиғиштиринг. Иш ҳам керагича топилади. Лекин улар орасидан энг даромадлисини танланг. Бунинг учун ихтиёрингизда қулай имкониятлар кўп. Агар улардан вақтида фойдаланиб қола билмасангиз, эртага кеч бўлади. Саломатликни мустаҳкам сақлаш ниятида бўлсангиз, бугун кўпроқ пиёда йўл босинг. Қон юришади, томирлар кенгаяди, сиз чуқур-чуқур нафас ола бошлайсиз. Демак, организмингиз дам олади.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Юлдузлар паризод буржи остида таваллуд топган инсонларга бизнес билан шахсий ҳаётни аралаштириб юбормасликни маслаҳат беришади. Акс ҳолда ҳамма ишлар чалкашиб кетади. Чалкашлик эса оқибатда инқирозга олиб боради. Муҳаббатда қисқагина вақт ҳақиқий гармонияни ҳис этишга мушарраф бўласиз. Лекин бу қисқа, узоқ давом этмайди. Куннинг иккинчи ярмида сизда қасди бор туҳматчилар бирдан ҳаловатингизни бузишга уриниши мумкин. Сукут сақланг. Туҳмати ўзига уриб кетади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

28 августда эҳтирослар, жумбоқли лаҳзалар, баҳс-мунозаралар сизни росманасига чарчатиши кутилади. Телефон қўнғироқларини айтмайсизми. Гоҳида шунақаси ҳам бўлиб туради. Овқатланишда жуда синчков бўлинг. Ёғли таомларга талпинманг. Айниқса, ортиқча вазндан қутула олмай юрганларга ёғли овқатлар, ширинликлар заҳар бўлиб кўриниши лозим. Ўзингизни шунга тайёрлай билинг. Фойдасини кейин кўрасиз. Кечқурун баъзилар дўстлари билан биргаликда кафеда ўтириб суҳбат қуриши мумкин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингиз романтик тарзда бошланади. Фақат бу ёқимли лаҳзалар кечга қадар сақланиб қолмаслиги ёмон. Шахсий ҳаётингизда ҳам айрим ёқимсиз лаҳзаларга кўз юмиш тавсия этилади. Аниқроғи, қандайдир кимса сизга ҳадеганда қўнғироқ қилиб, жуфтингизнинг рашкини қўзғатиши мумкин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун олдиндан режани пухталаб олинг. Кўпроқ даромад кўришни хоҳласангиз, янги ғоялар ўйлаб топинг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

28 август куни кайфиятингиз аъло бўлиши кутилмоқда. Буни атрофдагиларга нисбатан илиқ муносабтингизда ҳам кўрса бўлади. Кун мобайнида шахсий ҳаётдаги ташвишлар ишларингиз билан қоришиб кетиши мумкин. Бундай лаҳзаларда ҳар қандай одам ҳам эсанкираб қолиши тайин. Агар бу ҳолатни хотиржамлик билан алмаштирсангиз, ўзингизга фойда. Жуфтингиз билан бугун асло тортишманг. Ундан кўра мўмайроқ даромад олиш йўлларини қидиринг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Асабларингизга дам беринг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Юлдузлар бугунингиз анча зерикарли кечишини башорат қилган. Орзуларингиз жудаям ёрқин, лекин кўплаб имкониятлар эшиги ёпиқ. Оиласизлар тезроқ севилишни истай бошлашади. Баъзилар куннинг иккинчи қисмига бориб бу истакларини ҳақиқатга айлантиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Айримлар кечки пайт уй таъмири билан банд бўлишлари мумкин. Бугун моддий жиҳатдан аҳволингиз аъло даражада бўлмаслиги аниқ. Аммо пулга қийналиб ҳам қолмайсиз.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

28 августда қовға буржи остида туғилганларнинг пул масаласидаги иштаҳасига тан бермай илож йўқ. Улар пуллар денгизига шўнғиб фақат сузиш билан чекланмоқчи эмаслар. Миллионлаб, миллиардлаб долларлар тўлқинлари остида қолиб кетишни хоҳлашади. Худо ниятингизга етказсин. Бугун жисмоний ва руҳий зўриқишлардан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Ишда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Ҳаммаси ўз вақт-соатида якун топаверади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталабоқ олдингизга аниқ бир мақсадни қўйинг. Фақат мақсад эзгуликка қаратилган бўлсин. Шундагина пулингиз ҳам кўпая боради, мавқеингиз мустаҳкам торта бошлайди. Муҳаббатда оиласизлар танлаган инсони устидан ҳукмронлик қилишни хаёлига ҳам келтирмаганлари маъқул. Бу нарса икки ўртадаги муносабатларга нуқта қўйиши ҳеч гап эмас. Айримлар куннинг иккинчи ярмида бош оғриғи, варикоз каби ёқимсиз ҳолатлардан безовта бўлиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: