Бавосил (геморой)ни даволашда халқ табобатига мурожаат

0

Бавосилни даволашда итшумурт(облепиха) ёғи.

Итшумурт ёғи — халқ табобатида бавосилни даволашда кенг тарқалган воситадир. Уни ҳатто ҳомиладорликда ҳам қўллаш мумкин.

Итшумурт ёғи — органик кислоталар ҳамда витаминларга бой бўлиб, зарар етган терини янгилаш хусусиятига эга. У оғриқни олади, қон кетиши ва бошқа ноқулайликларни йўқотади.

Итшумурт ёғи таркибидаги витамин C — қон томирларни мустаҳкамловчи коллаген ишлаб чиқарилишида иштирок этади.

Қўлланилиши: Ушбу воситадан комплекс фойдаланиш яхши натижа беради. Бунда итшумурт ёғи истеъмол қилинади, ҳам малҳам сифатида қўйилади. Даволаш давомида ични юрғизиш учун клетчаткага бой маҳсулотлар, сабзавотлар, қуруқ мевалар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Итшумурт ёғи эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқдан ичилади, ярим соат ўтгач нонушта қилиш мумкин. Итшумурт ёғидан компресслар чиқиш тешигига қўйилиб, кунига 3 марта янгиланади. Кечасига эса пахтали тампонлар ёғга ботирилиб қўйилади. Даволаш касаллик белгилари — оғриқ ва қон кетиши йўқолгунча давом эттирилади.

Бавосил касаллигида ич қотишининг олдини олиш учун жўхори ёғи, зайтун ёғи ва узум ёғларини салатлар таркибида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: