Дунёнинг энг кекса кишиси узоқ яшашининг асл сабабини ошкор этди…

0

 

Маълум бўлишича, Боливияда номи Гиннес рекордлар китобига киритилмаган дунёнинг энг кекса кишиси истиқомат қиларкан. У Хулиа Флорес Колке исмли онахон бўлиб, 1900 йил 26 октябрида Сакаба шаҳрида кечуа ҳиндулар оиласида дунёга келган. Болалиги тоғлар ён бағрида чўпонлар орасида ўтган. Кейинчалик шаҳарга кўчиб ўтди ва ўз қўллари билан етиштирган мева-сабзавотларни сотиб умр кечирди. Колке она ўзининг узоқ яшаш сири ҳақида гапираркан, аввало худо, қолаверса, мева-сабзавотни кўп истеъмол қилиши унга узоқ яшаш учун имкон берганини айтиб ўтди. Тўғри, аҳён-аҳёнда газли ичимликлар ичиб, пироглар еб туради. Лекин уларга ружу қўймайди. Колке она ҳеч қачон турмушга чиқмаган ва фарзанд кўрмаган.

Онахон чаранго деб аталган миллий мусиқа асбобида куйлар чалиш, қўшиқлар хиргойи қилишни хуш кўради. Онахоннинг ҳолидан 65 ёшли невара жияни Агустина Берна хоним хабар олиб туради.

Сакаба шаҳри раҳбарлари Колке онани жуда қадрлашади. Ҳукумат ва хусусий компаниялар онахоннинг уйини таъмирлаб, барча имкониятларни яратиб беришган.

Қизиғи, бир неча йил олдин онахоннинг бел қисмига жабр етганди. Врачлар текшириб кўриб бундан буён онахон юра олмаслигини айтишди. Аммо кекса кампир врачларни уялтириб қўйди. Тез орада бели тузалиб, ҳеч нарса кўрмагандек юришда, яшашда давом этди.

Илойим, ҳар биримизга шу онахоннинг умрини берсин! Омин!

Associated Press

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: