Пешонадаги эрта пайдо бўлган ажинлар нимани англатади?..

0

 

Франциядаги Тулуза университети олимларининг навбатдаги тадқиқотлари пешонадаги ажинларга бағишланди. Натижа шундай кечдики, агар пешонада эрта кундаёқ ажинлар пайдо бўлса, бу фавқулодда ўлимдан дарак бўлиши мумкин экан. Аниқроғи, ажин юрак-қон-томирларида хавфли хасталик юзага келишига сабабчи бўларкан.

Уоқ вақт давом этган бу тадқиқотларда жами 3 мингдан зиёд 32-62 ёш оралиғидаги одамлар иштирок этди. Тадқиқотлар бошлангандан то шу кунга қадар иштирокчиларнинг 250 нафари оламдан ўтди. Шуларнинг 15 фоиздан кўпроғи айнан юрак хасталигидан вафот этди. Пешоналарида эса ажинлар кўпчиликни ташкил этгани аниқланди.

MedicalXpress