Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 29 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Шахсий ҳаётингизга биринчи навбатда эътибор қаратинг ва жуфтингизга ён беришга ҳаракат қилинг. Орангизда шу биргина ён беришни деб жанжал чиқаверса, рўзғордан барака қочади. Ишхонангизда ҳам зиммангизга юкланган вазифаларни шошма-шошарликларсиз адо этинг. Акс ҳолда ўзингизга нисбатан ёши улуғ, тажрибаси кўпроқ ҳамкасблар қаршисида уятга қолиб кетишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

29 августда шу кунга қадар ўзингиз учун оғир туюлиб келган юмушларни уддалаб, ҳамкасблар ва раҳбариятни ҳайратда қолдиришингиз кутилади. Ҳақиқий профессионал эканингизни тан олишга мажбур бўлишади. Муҳаббатда оиласизларни ҳам, оилалиларни ҳам омад кутади. Муносабатлар юқори чўққиларни забт эта бошлайди. Бу муносабатни йўқотиб қўймасликка ҳаракат қилинг. Саломатликни мустаҳкам сақлаш учун асабларни асрашингиз керак бўлади.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кунингиз ғалатомуз кечиши кутилмоқда. Атрофингизда содир бўлаётган кутилмаган ҳодисаларни кўриб ҳайрон бўлишдан тийила олмайсиз. Миянгизни турли саволлар чулғаб олиши мумкин. Агар шундай бўлса, саволларнинг жавобини ўзингиздан қидиринг. Қавм-қариндошларнинг кўнглини оғритадиган гапларни гапириб қўйишдан сақланинг. Муҳаббатда бир талай муаммоларингиз бор. Лекин улар ечимини топса бўладиган. Сал дилгирлик қилсангиз, вазиятни ўз томонингизга оғдира оласиз. Жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

29 август куни кун давомида қалбингизни фақат қувончли лаҳзалар забт этиши кутилмоқда. Дўкон ё бозор айланишни ихтиёр қилсангиз, пул ҳам етарли. Ишхонадаги юмушларга бироз кўпроқ ижодий ёндаша билсангиз бас. Мавқе ва обрў ҳам нақд деяверинг. Ҳатто, ҳамкасблар орасидаги сизга ҳасад кўзи билан боқадиганлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлашлари аниқ. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи машғулотлар билан банд бўлинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун хайрли ишларни амалга оширадиган кунингиз. Муваффақият ҳам, моддий тўкинлик ҳам худди шу амал туфайли сиз томон оғиши мумкин. Танисангиз-танимасангиз, одамларга кўпроқ яхшилик қилишга интилинг. Молиявий муаммоларни ҳам сира шошилмасдан бартараф этинг. Башарти кимдир қачонлардир сиздан қарз олиб, қарзини қайтармаган бўлса, бу масалани ҳам ширинсуханлик, аниқроғи, кулиб туриб жонини олар даражадаги муомала билан ҳал этинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

29 августда иш жойингизда ҳаддан ташқари фаол бўлишдан сақланинг. Агар жамоавий юмушлардан кўнглингиз тўлмаса, ёлғиз қолиб ўз вазифангизни бажаришда давом этинг. Аёлларга бугун ташқи кўринишини яхшилашга қаратилган амаллар жуда фойда беради. Сурункали хасталикка чалинганлар бугун албатта клиникага бориб навбатдаги кўрикдан ўтишлари шарт. Кечқурун ёғли таомлар истеъмол қилманг. Кечқурунга бориб моддий манфаат кўришингиз кутилади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз хайрли ва сокин кечади. Эзгу ниятларни амалга оширишингизда ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди, ишонаверинг. Кун давомида меҳнат қилиб, кечқурун албатта роҳатини кўрасиз. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар, шериклар билан янги лойиҳалардан бирини ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатида бўлишингиз кутилмоқда. Муҳаббатда оила қурмаганлар учун айтарли янгилик йўқ. Романтикани ҳам кутиб туришингизга тўғри келади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

29 август куни атрофдагилар билан бирга хурсандчилик шовқинини кўтаришингиз кутилади. Барчангиз чин юракдан қувнайсиз. Гарчи бу хурсандчилик узоқ давом этмаса-да, бир умрга татийди. Молиявий масалада эса негадир зулмат ҳукм суради. Шу хусусда бироз кайфиятингиз тушиши мумкин. Ҳар қандай кўринишдаги жисмоний зўриқишларни бошқа кунга қолдиринг. Спортнинг жуда кўп жисмоний зўриқиш талаб этадиган турлари билан шуғулланманг. Саломатлигингизга путур етиши мумкин.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кун ўқотар буржи остида туғилганлар учун оғир, муаммоларга бой тарзда бошланади. Лекин қайғуришга асос йўқ. Кейинроқ қувончли лаҳзалар ҳам албатта қалбингизда меҳмон бўлади. Ишда муваффақиятсизликка учрасангиз, кўнгилни чўктирманг. Одам абадул-абад юқори чўққида туриб қола олмайди. Муҳаббатда ишқингизни жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга исботлаш учун ортиқча ҳаракатлар содир этманг. Бу унинг жаҳдини қўзғайди холос. Бир сўз билан айтганда, кун давомида ҳаётингиздан кўнглингиз тўлиб вақт ўтказинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

29 август куни уйқудан жуда ҳорғин кўринишда уйғонасиз. Бу келгусида депрессия томон бошлаб кетиб қолиши мумкин. Шу сабабли асабни жиловда ушлашга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар кўпая борса, хатони ўзингиздан қидиринг. Харажатларни камайтиришингиз зарурлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Тадбиркорлар учун бугун имзоланадиган шартномалар, хизмат сафарлари омадли кечади. Чарчоқни енгиш учун кечқурун фақат ҳаммом ёрдам бера олади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Яқин ўтмишдаги муваффақиятларни эслаб беҳуда вақт ўтказманг. Ҳозирги кунингизга назар солинг. Агар қайсидир ишни уддалай олмаётган бўлсангиз, ҳамкасбларга ёрдам сўраб мурожаат этинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини майда-чуйда ишлар таъминлаб беради. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан асло жанжаллашманг. Жанжал сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Саломатлигингизда муаммо сезилса, врач қабулига боришга эринманг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

29 августда сабрли бўлишингиз тавсия этилади. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам муаммолар етарлича топилади. Сабр муаммолар калити. Ҳаммаси вақт-соати келиб албатта бартараф этилади. Жисмоний ҳолатингизда баланс юзага келишини истасангиз, кечқурун йога билан машғул бўлинг. Дўстлар, танишлар билан қўнғироқлашинг, ширин суҳбатлар қуринг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун муҳаббат сизнинг ҳам қалбингизга меҳмон бўлиши кутилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: