ИТНИНГ САДОҚАТИ…

0

 

Америкалик Женнифер Орр исмли аёл 21 яшар қизи Саманта билан бирга Колорадо штатида автоҳалокатга учраганди. Бунга тоғ йўли бўлгани боис тепадан каттакон тош учиб тушиши сабаб қилиб кўрсатилган. Аёл ўзини йўқотиб рулни жарлик томонга буриб юборган. Ҳалокат оқибатида 43 ёшли Женнифер ҳалок бўлди. Қизи эса жиддий жароҳат билан касалхонага ётқизилди. Машинада аёлнинг Бентли лақабли ити ҳам бўлган. Ҳалокат туфайли ойнадан учиб чиқиб кетган ва изсиз ғойиб бўлганди.

Саманта тузалиб касалхонадан чиққач, итни қидиришга тушди. Қидира-қидира, ҳалокат юз берган жойга келди. Не кўз билан кўрсинки, ит машина 200 метр чуқурликка  қулаган жойда ўтирганча увиллар, эгасини кутарди. У кўп вақт овқат емасдан, сувсизлик натижасида анча абгор ҳолга келиб қолган экан. Саманта йиғлай-йиғлай, Бентлини уйига олиб кетди.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: