КАБОБНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН КУТИЛМАГАН ХАВФИ…

0

 

Оксфорд университетининг бир гуруҳ олимлари яқинда ҳар биримиз севиб истеъмол қиладиган, ҳатто орзулаб чарчамайдиган егулик устида изланишлар олиб боришди. Бу кабоб эди. Лаборатория текширувлари, қолаверса, изланишларда иштирок этган минглаб кўнгиллиларни назоратдан ўтказиш кабобнинг ҳам фойдаси, ҳам зарари борлигини аниқлаб берди. Олимлар бу сафар кабобнинг зарарига кўпроқ эътибор қаратишди. Айтишларича, агар кабоб кўмирда тайёрланса, бу емиш одамнинг эрта ўлиб кетишига кафолат экан.

— Кўмирдан тараладиган заҳарли тутун, — дейилади шу мавзуда битилган мақолада. — Жуда катта тезликда одам организмига жойлашиб олади. Башарти сиз ҳафтасига бир неча маротаба кўмирда кабоб тайёрлаб есангиз, билингки, тўқималар емирилиш палласига кира бошлади, миядаги хотира, ҳис-туйғу учун жавобгар ҳудудлар ҳам деярли жар ёқасига келиб қолди.

Аммо олимлар электр токи, газда ёки оддий ўтин ёқиб пиширилган кабоблар ҳар қандай одамга қўшимча куч бахш этишини алоҳида гапириб ўтишди.

Лента. ру