Келинг, бир кулишамиз

0

***

Бир киши дўстининг хотинини жанозасидан хомуш бўлиб уйга келибди. Хотини:
— Ҳа адаси, нимадан бунча хафасиз?, — деб сўрапти.
Эри бўлса:
— Хотин қара, Бахтиёр дўстим иккита хотинини кўмди. Мен эса ҳали бирорта-ям кўмганим йўқ!, – дермиш.

***

Ота ва ўғил ўтиришибди.
Бола:
— Дада алкаш нима дегани?
Ота:
— Алкаш у анави 2та дарахтни кўраяпсанми, ўша дарахтларни 4та кўради, тушундингми?
Бола:
— Дада у ерда битта дарахт-ку, – дермиш.

***

Хўроз мусиқа мактабига ҳужжат топширётса.
— Ўқиб нима қиласан? Туппа-тузук қичқирасанку?
— Нима қилай, товуқлар дипломинг борми деб сўрашаяпти!

***

Бир куни врачлар рухий касаллар шифохонасига бориб, беморларни соғайганини текшириш учун ҳаммасига иншо ёздиришиб кўришибди. Ҳамма жиннилар тушунарсиз ёзибди. Лекин биттасини иншосини бошида:
«Мен Варшавага отда бориш учун йўлга чиқдим» деб ёзилган экан. Врачлар иншонинг охирги варағини очишса «Мен Варшавада отдан тушдим» деб ёзилган экан. Шунда врачлар қизиқиб ўрта варақларни очиб ўқишса, «Тарақа-туруқ, тарақа-туруқ» деб ёзилган экан.